Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди
Тошкент тиббиёт академиясида ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Боймурадов янги лавозимга тайинланди.
Фото: Олий таълим вазирлиги
Президентнинг 2025 йил 23 апрелдаги қарорига асосан, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига Шуҳрат Абдужалилович Боймурадов тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилди. Янги университет тиббий кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга ихтисослашган замонавий таълим муассасаси ҳисобланади.
Университет учта тиббиёт олий таълим муассасасини бирлаштирган ҳолда фаолият юритади. Унда халқаро талабларга жавоб берадиган таълим муҳити, замонавий моддий-техника базаси, илғор бошқарув тизими, трансформация офиси ҳамда халқаро аккредитацияни амалга оширувчи миллий марказ ташкил этилади.
Шунингдек, халқаро мутахассислар жалб этилиши, маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан янгилаш, моддий-техника таъминотини кучайтириш ва таълим сифатини баҳолаш механизмларини жорий этиш белгиланган.
Янги ташкил этилган университетга ректор деб тайинланган Шуҳрат Боймурадов шу кунга қадар Тошкент тиббиёт академиясида ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025