


Маросимда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан келган Ветнам Коммунистик партияси МҚ Бош котиби То Лам қатнашди.



Қозоғистон президенти матбуот хизматига кўра, парад ўтказилаётган майдонда уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганлар, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат 5 мингдан ортиқ меҳмон йиғилган. Шунингдек, парад барча вилоятларда экранлар орқали ва интернетда жонли эфирда ҳам намойиш қилинди.
Тўқаев ўз нутқида ушбу ғалаба миллий тарихнинг ажралмас қисми ва бутун дунё учун муҳим сабоқ бўлганини таъкидлаган.
Остонадаги парадда Қозоғистон Қуролли Кучларининг барча бўлинмалари ва бошқа ҳарбий тузилмаларидан 4 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этди. 200 дан ортиқ қурол ва ҳарбий техника, шунингдек, 66 вертолёт ва ҳарбий самолётлар жалб қилинган.




Колонна таркибида илк бор «Бук» ва «Тор» зенит-ракета комплекслари, «Барис», «Алан», «Айбар», «Таимас», «Террех» ғилдиракли жанговар машиналари, шунингдек, минадан тозалаш роботлари ўрнатилган махсус машиналар намойиш қилинди.


























