Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мансур Газиев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. У Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевнинг ноқонуний радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига унинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этгани билан жавоб қайтариб, ОАВ эътиборига тушганди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев бошқа лавозимга ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Мансур Газиев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати буни Kun.uz’га тасдиқлади. Маълум бўлишича, Мансур Газиев ушбу лавозимда иш бошлаганига 2 кун бўлган.
Мансур Газиев аввалроқ Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев билан ноқонуний радарлар масаласида хат алмашгани билан ОАВ эътиборига тушганди. Ўшанда Анвар Отахўжаев Мансур Газиевдан белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарларни олиб ташлашни сўраган. Ҳоким ноқонуний радарлар аҳолида норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлаётганини билдирган.
Мансур Газиев эса ҳокимнинг хатига жавобан унинг хизмат машинаси 2024 йил ва жорий йилда жами 47 та қоидабузарлик содир этганини маълум қилган. Подполковник жавоб хатида ҳокимдан Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳокимликлари тасарруфидаги машиналар томонидан содир этилаётган сурункали қоидабузарликларни танқидий муҳокама қилишини ҳамда муддати ўтган жарималарни ундиришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026