Президент томонидан 30 апрел куни «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Қарорга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ташкил этилди. У жумладан, ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологияларига асосланган ечимларни татбиқ этиш билан шуғулланади.
Синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилмоқда. Шунингдек, туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.
Рақамли трансформация доирасида ички ишлар органларининг фаолиятига овоз асосида шахсни идентификация қилиш имконини берадиган замонавий технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, қуйидаги хизматлар электрон шаклга ўтказилади:
- автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариш;
- Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни бир манзилдан иккинчи манзилга турган жойи бўйича доимий рўйхатга олиш;
- фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия бериш;
- фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома бериш;
- портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темирйўл транспортида ташиш учун рухсатнома бериш;
- фуқаронинг доимий манзилини ҳамда унга тегишли кўчмас мулкда доимий рўйхатдан ўтган яшовчилар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш;
- оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсатнома бериш.
Ҳужжат билан шунингдек, Ички ишлар органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш концепцияси тасдиқланмоқда. Унинг асосий йўналишлари:
- маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш;















