Ҳужжат билан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини судгача кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Мазкур низом аризалар қайси ҳудуддан берилганидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида кўрсатиладиган қуйидаги давлат хизматларига нисбатан татбиқ этилади:
- тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш;
- тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик шахсларни (давлат органлари ва муассасалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, юридик шахслар бирлашмалари, адвокатлик тузилмаларини) давлат рўйхатидан (қайта давлат рўйхатидан) ўтказиш;
- тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш;
- комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
- фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тўлдириш;
- тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш;
- жисмоний шахсларни Профессионал медиаторлар реестрига киритиш;
- юридик маслаҳатчилар ташкилотини Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотлари реестрига киритиш;
- нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларига суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат бериш;
- давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш;
- "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш;
- халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш;
- сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
- иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш;
- электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ҳамда электр таъминоти шартномасини тузиш;
- электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга);














