Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминда сел автомобил йўлини қум-тош билан ёпди
Махсус муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
27 май куни Жиззах вилояти, Зомин туманининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида сойлардан (сел йўлларидан) ёмғир сувларининг тўпланиб оқиши кузатилди. Бу ҳақда Жиззах ФВБ хабар берди.
Қайд қилинишича, сел сувлари келиши оқибатида Дуоба маҳалласи, Қоронғисой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлининг бир қисми қум-тош массалари билан ёпилиб қолган.
Фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмагани таъкидланмоқда.
Хабарга кўра, махсус муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жиззах ФВБ аҳолидан тоғ ва тоғолди ҳудудларда ҳаракатланганда хавфсизлик талабларига қатъий риоя этишни сўради.
Мавзуга оид
11:52 / 03.07.2026
Ўзгидромет кучли ёмғирлар ва сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
10:45 / 12.06.2026