Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади
«Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида ўсиб-улғайсин», дея тилак билдирди президент ёрдамчиси.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан барча болаларни табриклади.
«Фарзандларимиз қалби офтоб, меҳри дарё, болажонларни сўзсиз тушунадиган ғамхўр инсонлар қуршовида ўсиб-улғайсин.
Ҳаммамизнинг умр йўлимиз болалик бекатидан бошланади ва биз туйган илк завқли, бахтли лаҳзалар бутун ҳаётимиз давомида акс садо бериб туради.
15 май куни «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун кучга кирди – давлатимиз ҳар бир ўғил-қизнинг беғубор болалиги бахтли ўтмоғи учун барча чораларни ишга солмоқда.
Болаларни асраб-авайланг. Сўзларига қулоқ тутинг. Уларни ўраб турган атроф-олам шодликка тўла бўлсин», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.
Мавзуга оид
23:22 / 10.07.2026
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
17:38 / 10.07.2026
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
17:16 / 01.07.2026