Қашқадарё вилоятида 74 маротаба қоидабузарлик содир этган ва жарималарни тўламагани сабабли қидирувга берилган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.

Қайд қилинишича, МИБ ва ЙҲХБ томонидан ўтказилган тадбирлар доирасида 74 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жами 43,4 миллион сўм жаримани тўламаган фуқаро А.У.га тегишли қидирувда бўлган Lacetti топилди.

Транспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдончасига қўйилган.