Унда, Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро З. Д. га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 449,2 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.