Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ерости бойликларимиз 3 триллион долларга баҳоланмоқда” — Шавкат Мирзиёев
Тошкент инвестиция форумида сўзга чиққан Ўзбекистон президенти халқаро инвесторларни мамлакатдаги минерал ресурсларга инвестиция киритишга чақирди. Бу соҳада геология-қидирув ишларидан бошлаб, тайёр маҳсулотгача бўлган занжирни йўлга қўйган инвесторларга 10 йил давомида рента солиғи қайтариб берилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари ўз сўзида форум иштирокчилари эътиборини Ўзбекистондаги минерал ресурслар захирасига қаратди.
“Тўртинчи саноат инқилоби технологик минералларга талабни бир неча карра кўпайтирмоқда. Ўзбекистонда волфрам, молибден, магний, литий, графит, ваннадий, титан ва бошқа минералларнинг катта захиралари аниқланган. Умуман, ерости бойликларимизнинг салоҳияти 3 триллион долларга баҳоланмоқда.
Минтақамизнинг минераллардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳабига айланиши учун барча имкониятларимиз мавжуд. Бу борада Тошкент ва Самарқанд вилоятларида келажак металлари технопаркини бунёд этмоқдамиз.
Шу ўринда бир ташаббусни илгари сурмоқчиман. Бу, албатта, компанияларга, бугун келган меҳмонларимизга жуда қизиқарли бўлади. Бу соҳада геология-қидирув ишларидан бошлаб, тайёр маҳсулот занжирини йўлга қўйган инвесторларга 10 йил давомида рента солиғи қайтариб берилади. Ишончим комил, сизлар билан узоқ муддатли самарали алоқаларимиз айтиб ўтилган барча йўналишларда ўзаро манфаатли бизнес ҳамкорликка айланади”, – деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
21:06 / 21.03.2026
Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни қандай ўзгарди?
13:10 / 21.03.2026
Венчур ва хусусий инвестиция фондлари учун ҳуқуқий асос яратилади
14:29 / 20.03.2026
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой биринчи ўринда
11:55 / 19.03.2026