Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди
Ҳолат Кўкдала туманидаги 35-мактабда содир бўлганди. Аниқланишича, ўқитувчи давлат имтиҳони бошланишидан олдин жавоблар нусхасини чиқариб, имтиҳонга пухтароқ тайёргарлик кўриш учун битирувчиларга тавсия қилган; қоғозлар компютер хизматлари кўрсатувчи шахсга сотиш учун берилганини, агар хоҳловчилар бўлса харид қилиши мумкинлигини айтган.
Kun.uz Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 35-мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси имтиҳон жавобларини сотгани айтилган видеодан хабар эълон қилганди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳақиқатан ҳам шу йил 28 май куни она тили ва адабиёти фанидан ўтган имтиҳонда шундай воқеа содир бўлган. Давлат имтиҳони бошланишидан олдин ўқитувчи 11-синф битирувчиларига имтиҳон саволларининг жавоблари нусхасини чиқарганини кўргазма сифатида кўрсатиб, имтиҳонга пухтароқ тайёргарлик кўриш ва билимларини мустаҳкамлаши учун тавсия қилган.
“Бу жавобларни компютер хизматлари кўрсатувчидан сотишга берилганини айтиб, агар хоҳловчилар бўлса 5 минг сўмдан сотиб олишлари мумкинлигини айтган”, – дейилади изоҳда.
Қайд этилишича, аниқланган камчиликларга асосан мактаб директорига таъсир чораси қўлланган. Ўзбошимчалик билан иш тутган видеолавҳадаги фан ўқитувчиси ишдан олинган.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026