Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистонни доно ва билимли етакчи бошқармоқда” - Словакия бош вазири Роберт Фицо

Кеча “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон ва Қатар миллий терма жамоалари футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш ўйинида майдонга тушди.
Расмий тадбирлар кўп бўлишига қарамай, президент Шавкат Мирзиёев учрашувни стадионга келиб томоша қилди.
Мухлислар эътиборини тортган жиҳати – давлатимиз раҳбарининг ёнида Тошкентдаги инвестиция форумига келган Болгария президенти Румен Радев, Словакия бош вазири Роберт Фицо, Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Касималиев, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа рамийлар ҳам бор эди.
Бу мазкур ҳамкор мамлакатлар билан муносабатлардаги самимийлик, Ўзбекистон Президентига бўлган катта ҳурматнинг бир кўриниши. Улар нафақат ўйинни кузатди, балки томошабинлар, халқимиз билан бирга хурсанд бўлди.
Ўзаро ишонч ва ҳурматга қурилган бундай муносабатлар, албатта, иқтисодиётда ҳам ўз аксини топади. Буни инвестиция форумидаги келишувлардан, форум доирасидаги дипломатиядан ҳам билса бўлади.
Масалан, Словакия бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистон танлаган иқтисодиёт йўли самарали эканини таъкидлади. “Мамлакатни доно ва билимли етакчи бошқармоқда”, деди у.
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025