Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сифати кафолатланмаган дорини 16 минг долларга сотаётган шахс ушланди
Ноқонуний дори савдоси билан шуғулланиб келган шахс фуқарога хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 1000 дона дорини 215 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни долларда ҳисоблаб 16 600 долларга сотган вақтида ушланган.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.О. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 1000 дона ARAGAN номли дори воситасини 215 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни АҚШ долларида ҳисоблаб 16 600 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
08:31 / 07.04.2026
Ўзбекистон ва Покистон юқори технологияли дори ишлаб чиқариши мумкин
08:33 / 30.03.2026