Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда олимлар Арктикани «қайта музлатиш» режасини синовдан ўтказмоқда
Британияда ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган олимлар Арктикани «қайта музлатиш» режасини синовдан ўтказмоқда, деб ёзади The Times. Ғоя денгиз музлари майдонини сунъий равишда оширишни ўз ичига олади.
Июн ойида Буюк Британиянинг Илғор тадқиқотлар ва ихтиролар агентлиги — «эҳтимолий нарсанинг чеккасидаги ғояларни» қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган давлат органи — «Арктикада ҳар қишда ҳосил бўладиган денгиз музини ихчамлаштириш ва сақлаш» учун юз минглаб роботлардан фойдаланиш имкониятини ўрганиш жамоасига 10 миллион фунт стерлинг маблағ ажратди.
«Арктикадаги олимлар аллақачон муз йўлларини қуришмоқда. Музни қалинроқ қилиш учун улар тешикларни бурғилашади, денгиз сувини юқоридан ичкарига йўналтиради ва музни музлатиб қўяди», — дейди Кембриж университети олими доктор Шон Фицджералд.
Унинг таъкидлашича, агар ҳаммаси режадагидек бўлса, ишлов бериладиган майдонлар 140 га яқин футбол майдонига қадар кенгайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026