Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Туркия терроризмга қарши курашда Покистон билан бирдам
Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинциясида содир этилган терактда 13 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Фото: Anadolu Agency
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Покистонда куни кеча содир бўлган терактни қоралади. У Туркия терроризмга қарши курашда Покистонни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Давлат раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тегишли хабар билан бўлишди.
Туркия раҳбари «дўст ва қардош Покистон халқи ва ҳукумати»га ҳамдардлик билдирди. Президент ҳужумда жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
«Покистонга қилинган даҳшатли террор ҳужумини қоралайман. Туркия узоқ вақтдан бери дўстона муносабатда бўлган Покистонни терроризмга қарши курашда ҳамда бошқа масалаларда қўллаб-қувватлашда давом этади. Ғам ва қувончда биродарларимиз ёнида бўлишда давом этамиз», — дейилади баёнотда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган портлашда 13 аскар ҳалок бўлган. Яна 24 киши, жумладан тинч аҳоли ҳам яраланган.
Мавзуга оид
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026
Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган сулҳни олқишлади
06:22 / 08.04.2026
Трамп икки ҳафталик сулҳ эълон қилди
08:31 / 07.04.2026