Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси хабар беришича, ушбу шахс 6 турдаги 17 дона жами оғирлиги 79,50 грамм бўлган қимматбаҳо металл – олтиндан ясалган заргарлик буюмларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келаётган бўлган.
Ушбу буюмлар божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва яширин тарзда олиб ўтишга уринилган.

Темирйўл орқали ҳаракатланганда фуқаролар эквиваленти 500 доллар қийматидаги товарларни Ўзбекистон ҳудудига божсиз олиб кириши мумкин. Қиймати ундан ортган товарларга нисбатан божхона тўловлари ундирилиши назарда тутилган.















