Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп солиқлар тўғрисидаги «катта ажойиб» қонун лойиҳасини имзолади
Оқ уйда АҚШ Мустақиллик кунига бағишланган тантанали маросим якунида президент Доналд Трамп солиқларни камайтириш ва давлат қарзи чегарасини ошириш мумкин бўлган қонун лойиҳасини имзолади.

Фото: Alex Brandon/AP Photo/picture alliance
АҚШ президенти Доналд Трамп 4 июл, жума куни кечқурун солиқларни камайтириш ва АҚШ давлат қарзининг чегарасини 4 триллион доллардан ортиқроққа ошириш мумкинлиги ҳақидаги «катта ажойиб» қонун лойиҳасини имзолади. «Бу яхши», — дея ўз хатти-ҳаракатларини изоҳлади у ҳужжатни Оқ уйда ўнлаб республикачи қонунчилар қуршовида маркер билан имзолаб.
«Америка ғалаба қозонмоқда, ғалаба қозонмоқда, ҳеч қачон бўлмаганидек ғалаба қозонмоқда», — дея қўшимча қилди Трамп ҳужжатни имзолаганидан сўнг АҚШ Мустақиллик кунига бағишланган маросимни якунлаб. Яқинда Эрон ядро иншоотларини бомбардимон қилган учувчилар тадбирга таклиф этилганлар орасида эди, деб хабар беради AFP.
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси Сенат томонидан маъқулланганидан кўп ўтмай, 3 июл куни президент томонидан илгари сурилган «катта ажойиб» қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат кам фарқ билан қўллаб-қувватланди: 218 конгрессмен «ёқлаб», 214 нафари қарши чиқди.
Қонун лойиҳаси солиқларни пасайтириш, иммиграция хизматларини молиялаштиришни ошириш ва камбағаллар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг тиббий харажатларини тўлашга ёрдам берадиган Medicaid дастурига харажатларни камайтиришни назарда тутади. Шу билан бирга, у мудофаа соҳасига, хусусан, «Олтин гумбаз» ракеталарга қарши мудофаа тизимини ривожлантиришга сарфланадиган харажатларни оширишни назарда тутади.
Ташаббуснинг энг ашаддий мухолифларидан бири миллиардер ва Tesla асосчиларидан бири Илон Маск бўлиб, у Трампнинг қонун лойиҳаси мамлакат аҳолисини қарз чуқурлигига олиб келишини даъво қилмоқда. Маскнинг ҳужжатни танқид қилиши тадбиркор ва давлат раҳбари ўртасида жанжал ва ҳақорат алмашинувига сабаб бўлди.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

18:35 / 16.07.2025
Трамп Украинага қурол ваъда қилди, аммо уни ким ва қандай етказиб бериши — тушунарсиз

11:27 / 16.07.2025
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

11:05 / 16.07.2025