Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг фаолиятида аниқланган 1,5 млн сўмлик камомад учун солиқ органи 5,4 млрд сўм жарима қўллади. Бу ҳолат юзасидан Солиқ қўмитаси раисига бевосита жамоатчилик кўз ўнгида қилинган мурожаатдан кейин, жарима бекор қилиниб, солиқчиларнинг хатти-ҳаракати текширила бошланди.

Бундай йирик жарима Солиқ кодексининг 227-1-моддаси асосида, сут ишлаб чиқарувчи “Lactalis Central Asia” МЧЖга нисбатан қўлланган. Хорижий компания вакили Дониёр Нажмиддинов давлат органлари раҳбарларининг бизнес ҳамжамият билан 27 июн кунги очиқ мулоқотида бу ҳақда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Lactalis'да солиқ аудитини ўтказган солиқчилар бир нечта омборларни инвентаризациядан ўтказиб, 1,5 млн сўмлик қадоқланган сув камомадини аниқлаган.

Йиллик айланмамиз 1 трлн сўмдан кам эмас. 6-7 та омборимиз инвентаризация бўлди. 1,5 млн сўмлик камомад чиқди, қадоқланган сув бўйича. Камомад – 100 доллар атрофида, айланмамиз эса деярли 1 триллион сўм. Солиқчилар 1,5 млн сўмлик қадоқланган сув ноқонуний реализация қилинган, [Солиқ кодексининг] 223- ва 227-моддалари бузилган, яъни маркировка қоидаси бузилган деб, корхонага 5,3 млрд сўм жарима чиқаришди. 420 минг доллар. Чет эл инвестори [буни эшитиб] шокка тушди десам, деярли ҳеч нарса демаган бўламан”, – деди Дониёр Нажмиддинов.

Дониёр Нажмиддинов / Савдо-саноат палатаси YouTube каналидаги жонли эфирдан кадр

Бу шикоятга жавобан, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов: “Сиз [чет эллик инвесторга] айтинг: жазо ҳаммага баробар” дея маслаҳат берди.

Нажмиддиновнинг айтишича, ҳисоб-китобларда камомад аниқланса, буни автоматик равишда мажбурий рақамли маркировка қоидаларини бузиш деб талқин қилиш қонунчиликка зид. Авваллари камомад аниқланган тақдирда, солиқ органи етишмаётган товарни сотилган деб ҳисоблаб, ҚҚС ҳисоблаб чиқарган. Лекин рақамли маркировка жорий этилганидан кейин, ёндашув ўзгарган.

Бизга солиқчиларнинг жавоби шундай бўлди: 1 сўмлик камомад чиқса ҳам, биз сизларни бир чораклик тушумдан 2 фоизи миқдорида жарима қиламиз, дейишди. Арзимаган 10 та бутилка деб, чораклик тушумимизнинг 2 фоизи миқдорида жарима қўйишяпти