Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Jaguar самолёти ўқув парвози вақтида Ражастон штатига қулаб тушди, деб хабар беради Hindustan Times.

Қайд этилишича, самолётни бошқарган иккала учувчи ҳам ҳалок бўлган.

Авария бугун, 9 июл куни маҳаллий вақт билан 13:25 ларда юз берган. Самолёт дала майдонига қулаб тушган. Унинг бортида учувчилардан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

«Фуқаролар мулкига зарар етиш ҳолатлари аниқланмади», - дейилади Ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида. Махсус комиссия самолёт ҳалокатини тергов қилиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ҳиндистонда худди шу каби қирувчи самолётл ҳалокатга учраган ва учувчилардан бири ҳалок бўлган эди.