Мулоқот аввалида Леонид Никишов Imago Engineering компанияси фаолияти ва ишлаб чиқилган паррандачилик чиқиндиларини қайта ишлашнинг инновацион технологиялари тўғрисида маълумот берди. Унинг айтишича, компания парранда чиқиндисини хонаки пашша личинкалари ёрдамида қайта ишлаш орқали ҳашарот оқсили ва органик ўғитлар ишлаб чиқаради.
"Бу ноёб технология паррандачилик саноатидан чиқадиган катта миқдордаги иссиқхона газлари ва ферма атрофидаги ёқимсиз ҳидларни камайтириш имконини беради. Қайта ишлаш заводида барча технологик жараёнлар масофадан бошқарилади ва улар турли ўлчамдаги паррандачилик фермаларига мослаша олади", – деди Леонид Никишов.
Малайзия томони ўзи яратган технология асосида тўлиқ автоматлаштирилган ва ёпиқ биореактор тизими билан жиҳозланган биринчи заводни Ўзбекистонда қуришга қизиқиш билдирди.
Imago Engineering Sdn. Bhd. раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда ушбу лойиҳага сармоя киритиш ва уни давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.















