Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади
2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилиши белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон президентининг “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабарига кўра, қарор билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра:
🔵актуар ҳисоб-китоблар асосида суғурта тарифлари қайта кўриб чиқилиб, суғурта суммалари ва мукофотлари бозор тамойилларига мувофиқлаштирилди;
🔵2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилиши белгиланди, бу ўз навбатида ЙТҲ натижасида жабрланган шахсларнинг мол-мулкига, ҳаётига ва соғлиғига етказилган зарар миқдорини қоплаш учун йўналтириладиган маблағнинг бугунги кун талабига мос равишда бўлишига хизмат қилади;
🔵ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш механизми белгиланди. Бунда айбдор деб топилган суғурта қилдирувчининг суғурталовчиси томонидан суғурта даъволари ва бошқа низоларни кўриб чиқиш тартиби аниқлаштирилди.
Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ҳамда ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик хизматини кўрсатиш функцияси қўшилди.
Мажбурий суғурталаш мажбуриятининг бажарилишини назорат қилиш учун масъул органлар ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини юритиш тартиби аниқлаштирилди.
Манфаатдор давлат органлари билан мажбурий суғурта бўйича электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилиши белгиланди.
2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади. Бу полисларни расмийлаштиришда суғурта мукофотлари тушумларининг марказлаштирилган ҳисобини юритилишини таъминлайди.
Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026