Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК: Киев коррупцияга қарши органлар мустақиллигини сақлаши керак
Украина коррупцияга қарши кураш органларининг мустақиллигини таъминлаши керак, деб ёзди Еврокомиссия раиси Володимир Зеленский билан суҳбати якуни бўйича.
Фото: Olena Perepadya
Украина коррупцияга қарши курашувчи органларнинг мустақиллигини таъминлаши керак. Бу ҳақда Еврокомиссия (ЕК) раиси Урсула фон дер Ляйен 27 июл, якшанба куни X ижтимоий тармоғида Украина президенти Володимир Зеленский билан суҳбатдан сўнг ёзди.
«Украина ўзининг Европа йўлида аллақачон кўп ютуқларга эришди. У ана шу мустаҳкам пойдеворларга асосланиши ва Украинада қонун устуворлигининг асоси бўлган мустақил коррупцияга қарши органларни сақлаб қолиши керак», — дея таъкидлади ЕК раҳбари.
Киев «ўзининг Европа йўлида тараққиётга эришишда бизнинг ёрдамимизга ишониши мумкин», дея қўшимча қилди фон дер Ляйен.
Украина президенти Володимир Зеленский X ижтимоий тармоғида 24 июлдаги коррупцияга қарши кураш органлари тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси «кечиктирмасдан, шу ҳафтада» қабул қилиниши кераклигига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
21:20
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
08:19 / 02.04.2026
Трамп Киевга ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
22:42 / 28.03.2026