Тарихда ўз исмини ўзгартириб бўлса-да, илм, адолат ва тенглик сари интилиб, из қолдирган аёллар бор. Улар ўз даврида “эркаклар учун” деб ҳисобланган соҳаларда етук мутахассис, ёзувчи, муҳандис сифатида тан олинган. Аммо уларнинг ҳақиқий кимлиги, ўнлаб йиллар ўтгачгина, ошкор бўлган.
Эркак сифатида яшаган шифокор: Маргарет Энн Бакли

Джеймс Барри номи билан танилган Маргарет Энн Бакли — XIX асрда яшаган ва ўзини эркак сифатида танитган биринчи аёл шифокорлардан бири ҳисобланади. У тахминан 1795 йилда Ирландияда туғилган. Барри Лондон университетида тиббиётни ўрганиб, 1813 йилда Британия армиясига тиббиёт ходими сифатида қўшилган.
У ўз фаолияти давомида Жанубий Африка, Ҳиндистон ва Кариб денгизи ҳудудларида хизмат қилган. У ерларда санитария ва тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида ислоҳотлар олиб борган. 1826 йилда Кейптаунда Европа ҳудудидан ташқаридаги илк муваффақиятли кесарево операциясини амалга оширган.
Барри ўз ҳаёти давомида жинсини махфий сақлаган. 1865 йилда вафотидан сўнг унинг аслида аёл экани маълум бўлган. Унинг тарихи тиббиёт, ҳарбий хизмат ва гендер тенгсизлиги мавзусида муҳим бурилиш ясаган.
Франция адабиётидаги "Джорж" — аслида Амантин

Жорж Санд тахаллуси ортидаги аёл — Амантин Люсиус Аврора Дюпен — XIX аср француз адабиётида ўз ўрнига эга бўлган машҳур ёзувчи. У Парижда туғилиб, ижтимоий адолат, эркин муҳаббат ва аёллар ҳуқуқлари мавзусида қалам тебратган.
Ўзини эркак деб танитиши, эркаклар кийимида юриши ва "Жорж Санд" тахаллусидан фойдаланиши — у даврдаги жамиятда эркакларга берилган имкониятлардан фойдаланиш учун қилинган зарур қадам эди.
70 дан ортиқ роман, пьеса ва мақолалар муаллифи бўлган Жорж Санд “Indiana”, “Consuelo” ва “La Mare au Diable” каби асарлари орқали жамиятдаги аёллар аҳволи ва тенгсизлик муаммоларини кўтарган.
"Apollo" дастурининг мияси — Маргарет Ҳамилтон








