Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда аҳолини рўйхатга олиш анкета саволлари ўзбек тилида ҳам тақдим этилади
Жанубий Кореяда ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш 2025 йилнинг октябр-ноябр ойларида амалга оширилади.
The Korea Times нашрининг ёзишича, сўров бутун Жанубий Корея бўйлаб 5 миллион хонадон, жумладан, мамлакат аҳолисининг 5 фоиздан ортиғини ташкил этувчи чет эл фуқароларини қамраб олади. Анкета 20 та хорижий тилда, жумладан, ўзбек тилида ҳам тақдим этилади.
Мавжуд инглиз, хитой, япон, индонез, кхмер, мўғул, непал, рус, тай ва ветнам тилларига яна 10 та – бенгал, бирма, қозоқ, қирғиз, лаос, малай, сингал, украин, урду ва ўзбек тиллари қўшилди.
Мазкур газета маълумотига кўра, бугунги кунда Жанубий Кореядаги ўзбек диаспораси 98 458 кишини ташкил қилади.
Таъкидланишича, онлайн мулоқот оммабоплиги туфайли турли рақамли қурилмалар учун сўровнома ишлаб чиқилади ва сўровда иштирок этиш учун шахсий ташрифлар қисқартирилади.
2025 йилги аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда биринчи аҳолини рўйхатга олишнинг 100 йиллигига тўғри келади ва Жанубий Корея тарихидаги энг йирик аҳолини рўйхатга олиш бўлади, дейилган манбада.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026