2026 йилда Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши бошланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026−2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясида қайд этилишича, 2026 йилда Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишларида пулли автомобил йўлларини қуриш лойиҳалари амалга оширилади.
Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги халқаро автомагистрал йўлларни таъмирлаш ва қуришни, шунингдек, мавжуд йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Бу халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан ва илғор тажрибани инобатга олган ҳолда бажарилади.

















