Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрдаги қадимий қўлёзмалар Ўзбекистонда намойиш этилиши мумкин
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Камола Оқилова ва Миср миллий китоблар ва архивлар уйи директори маслаҳатчиси – Баб-ул-халқдаги Миср кутубхонаси раҳбари, доктор Ҳувайда Комил ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Суҳбат аввалида Миср томони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилишига таклиф этилди.
Томонлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши доирасида ўтказиладиган "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" кўргазмасида Миср миллий китоблар ва архивлар уйи фондида сақланадиган қадимий қўлёзмаларни намойиш этиш имкониятини кўриб чиқди.
Ҳувайда Комил Миср–Ўзбекистон дўстона алоқаларини эътироф этиш баробарида Миср миллий китоблар ва архивлар уйи Тошкентда ўз коллекцияларини намойиш этишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Учрашув якунида ал-Хоразмий, Ибн Сино, ал-Фарғоний, ал-Марғиноний, Алишер Навоий каби буюк аждодлар меросига оид қадимий китобларни биргаликда тадқиқ этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:54 / 17.05.2026