Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростов яқинидаги Тацинская станциясига яна дронлар ҳужум қилди
Бир қатор Telegram-каналлари хабарига кўра, Ростов вилоятидаги Тацинская станциясига дронлар ҳужумидан кейин содир бўлган ёнғин тез орада ўчирилган.
Фото: Telegram / astrapress
Россия Федерациясининг Ростов вилоятидаги Тацинская темирйўл станциясига 6 август, чоршанбага ўтар кечаси яна дронлар томонидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига таяниб, бир қатор Telegram-каналлари хабар берди.
Shot Telegram-канали ёзишича, «тахминан соат 1:00 ларда Тацинский туманида кучли портлашлар эшитила бошлади, камида 5-7 марта кучли портлашлар эшитилди, бундан олдин тепада учиб ўтган УУАнинг характерли овози эшитилди». «Это Ростов Новости» Telegram-каналига кўра, дрон қулаганидан кейин дарахт ёниб кетган, бироқ тез орада ёнғин ўчирилган. Astra ва Exilenova Telegram-каналлари ҳам бино яқинидаги аланга ичида қолган дарахтни кўриш мумкин бўлган кадрларни эълон қилди.
Ростов вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсарнинг сўзларига кўра, Тацинская станциясида яшовчи уч оила турар жой биноси яқинидаги ёнғинлар туфайли эвакуация қилинган.
Тацинская станциясига қилинган бу ҳужум бир суткада иккинчиси бўлди — аввалгиси 5 августга ўтар кечаси содир бўлди. Украинанинг «Обозреватель» нашри таъкидлашича, бу станция маҳаллий нефт базасига олиб борувчи стратегик муҳим темирйўл линиясида жойлашган.
Мавзуга оид
19:12 / 17.03.2026
Шойгу Украинанинг ҳаво ҳужумлари тобора узоққа бораётганидан шикоят қилди
09:35 / 17.03.2026
Москвага дронлар билан оммавий ҳужумлар давом этмоқда
14:26 / 16.03.2026
Краснодарда дронлар ҳужуми нефт базасида ёнғинга сабаб бўлди
13:56 / 16.03.2026