Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қуриб қолган 2 минг туп дарахтга масъул шахс жазоланди
Унга БҲМ 10 баробари миқдорида жарима жазоси қўлланди.
Самарқанд вилояти, Нарпай туманида 2 минг туп теракнинг қуриб қолишига сабабчи бўлган масъул жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, дарахтлар 2024 йилда, «Йўллардан фойдаланиш» корхонасига тегишли бўлган ҳудудда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган. Аммо «корхона масъуллари эътиборсизлик қилиши оқибатида» сувсизликдан қуриб, нобуд бўлган.
Ҳудудга бириктирилган масъул Б.И. жорий йил 23 апрель куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 4-қисми билан жазоланиб, БҲМ 10 баробари (3,72 млн сўм) миқдорида жарима қўлланган ва табиатга етказилган зарар миқдори аниқланиб, тегишли ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Якуний қарор қандай бўлгани ҳақида маълумот берилмади.
Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026