Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда фуқаролардан олиб қўйилган ер учун ҳокимликдан компенсация ундирилди
Даъвогарлар фойдасига туман ҳокимлигидан 441 миллион сўм миқдорида компенсация ундирилди.
Жиззахда фуқаролардан олиб қўйилган ер учун ҳокимликдан компенсация ундирилди, деб хабар берди МИБ.
Қайд қилинишича, 2 нафар фуқарога тегишли ер майдонининг бир қисми давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олинганига қарамай, уларга ўз вақтида компенсация пули тўланмаган.
Шундан сўнг, улар судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан даъвогарлар фойдасига жавобгар туман ҳокимлигидан 441 миллион сўм миқдорида компенсация ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлими томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ҳокимликдан 2 нафар фуқаро фойдасига 441 миллион сўм миқдорида компенсация пуллари ундирилган.
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:07 / 11.06.2026
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
10:45 / 10.06.2026