Жаҳон | 00:38 / 23.08.2025
2879
1 дақиқада ўқилади

Канада АҚШнинг қатор маҳсулотларига нисбатан божларни бекор қилади

Бош вазир Марк Карнининг сўзларига кўра, ушбу тартиб 1 сентябрдан кучга киради. 

Фото: Reuters

Канада ҳукумати Американинг АҚШ, Канада ва Мексика ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги шартномага (USMCA) мувофиқ етказиб бериладиган маҳсулотларига нисбатан жорий этилган импорт божларини бекор қилади. Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни маълум қилди.

"Канада ҳукумати USMCA бўйича етказиб бериладиган АҚШ маҳсулотларига нисбатан киритилган барча божларни бекор қилади", - деди у.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ушбу тартиб 1 сентябрдан кучга киради. 

Унинг айтишича, Канада пўлат, алюминий ва автомобилларга нисбатан жорий этилган тарифларни сақлаб қолади. 

Reuters агентлигининг ёзишича, АҚШ маъмурияти Канаданинг бу қарорини олқишлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид