Ўзбекистон президенти 19 август куни “Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармон имзолади. Фармон 23 августдан кучга кирди.
Унга кўра, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги хорижий ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказилган дори воситалари Ўзбекистон Республикасида тан олиш орқали давлат рўйхатидан ўтказилади:
- мазкур фармон кучга кирган санага қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатига киритилган тартибга солувчи органлар (WHO Listed Authorities);
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал таққослаш воситаси (Global Benchmarking Tool) бўйича етукликнинг 4-даражасидаги (Maturity Level 4) тартибга солувчи органлар.
2026 йил 1 январдан бошлаб:
- тиббий буюм ва тиббий техникалар тиббий жиҳозлар сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади;
- тиббий жиҳозлар инсон ҳаёти билан боғлиқ бўлган эҳтимоли юқори хавфларни ҳисобга олган ҳолда 4 та хавфсизлик даражасига кўра таснифланади;
- тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш инсон ҳаётига эҳтимоли юқори бўлган хавфларни инобатга олган ҳолда табақалашган талаблар асосида амалга оширилади;
- тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади (инсон ҳаётига эҳтимоли паст бўлган хавф синфига мансуб, тан олиш орқали давлат рўйхатидан ўтказиладиган ва рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тиббий жиҳозлар бундан мустасно).
Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
- маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун
















