Солиқ қўмитаси ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва фейк эканлигини расман маълум қилди.

Қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақат расмий манбалар орқали эълон қилинади.

Солиқ ҳақидаги ишончли ва тасдиқланган маълумотларни фақат Солиқ қўмитасининг расмий манбаларидан олиш мумкин.

Солиқ қўмитаси фуқароларни ҳушёр бўлишга ва фирибгарларга ишонмасликка чақирди.