Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди - ОАВ
Қозоғистон бош дипломати Мурат Нуртлеу бир неча кун аввал Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганди. Қозоғистон ахборот вазири Аида Балаева давлат хизматчиларининг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарларни “тасдиқланмаган маълумотлар” деб атади.
Мурат Нуртлеу, Қозоғистон ТИВ рахбари
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, бизнесмен Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг бир нечта юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларига таяниб, Orda.kz нашри хабар берди. Расмийлар бу хабарни рад этмоқда.
Orda.kz'нинг ёзишича, Нуртлеу ўз уйида қўлга олинган. У бир кун аввал Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганди. Вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказилган. Нашр ушланган МХҚ ходимларининг исмлари аниқлаштирилаётганини айтди.
Қозоғистонлик бизнесмен ва менежер Гаджи Гаджиэв 51 ёшда. У 2017 йилдан бери SA Construction Group корхонаси бош директори ҳисобланади.
Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева ижтимоий тармоқда давлат хизматчиларининг ҳибсга олиниши ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилаётганини ёзди. Лекин, у ҳолатни рад ҳам қилмади.
«Баъзи расмий ОАВ ва аноним Telegram-каналларда давлат хизматчиларининг ҳибсга олиниши юзасидан тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда. Эсда тутиш керакки, тарқатилаётган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш мажбурияти, айбсизлик презумпцияси принципи ҳамда журналистлик этикаси мавжуд», дейилади вазирнинг баёнотида.
Шунингдек, у профессионал журналистлар риоя этиши керак бўлган мажбуриятлар ҳақида гапириб, ёлғон маълумот тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатган.
Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизмати Дезинформацияга қарши кураш маркази ушбу хабарни рад қилди. «Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ва бизнесмен Гажи Гаджиевнинг гўёки ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», дейилади марказ хабарида.
Мавзуга оид
07:20
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
20:39 / 01.12.2025