Россия иқтисодиёти кутилганидан ҳам тезроқ секинлаша бошлади. Жорий йилдаги иқтисодий ўсиш прогнози 1,2 фоизгача пасайтирилди. Бу энергетика секторидан келаётган даромадларнинг кескин камайиши фонида юз беряпти. Биринчи ярим йилликда «Роснефт», «Татнефт», «Лукойл» ва «Газпром Нефт»нинг соф фойдаси 2-3 баробарга қисқариб кетган.
Рекорд даражадаги ҳарбий харажатлар
Германия Халқаро хавфсизлик муаммолари институти илмий ходими Янис Клюгенинг таҳлилларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Россия бюджетидан ҳарбий харажатларга ажратилган маблағ 8 трлн 484 млрд рублни ташкил этиб, мутлақ рекорд ўрнатган.
Бу миқдор ўтган йилларнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада кўп: 2024 йилга нисбатан 31 фоизга, 2023 йилга нисбатан 95 фоизга, 2022 йилга нисбатан эса 3 баробарга.

Клюгенинг қайд этишича, жорий йилнинг биринчи ва иккинчи чоракларида Россия армияси ва қурол ишлаб чиқаришга кунига ўртача 46,9 млрд рубл сарфлаган. Таққослаш учун, бу – Россиянинг айрим минтақалари, жумладан Қорачой-Черкесия ва Олтой Республикасининг йиллик бюджетидан ҳам юқори.
Россия бош вазири Михаил Мишустин келтирган рақамларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида давлат бюджети даромадлари 17,5 трлн рублдан ошган. Бу эса солиқ тўловчилар ҳисобидан федерал бюджетга тушган ҳар иккинчи рубл армия ва қурол харидига сарфланаётганини англатади.
Reuters'нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Кремл Украинадаги тинчлик музокаралари муваффақиятли якунланса ҳам, 2026 йилда ҳарбий харажатларни қисқартиришни режалаштирмаяпти.
Нефт даромадлари каррасига қисқарди
Биринчи ярим йилликда Россиянинг нефт компаниялари даромадлари ҳам кескин қисқарган. Bloomberg'нинг















