Туркия ва Болгарияда қийин вазиятга тушган ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Туркияда вафот этган 5 нафар ватандош ҳамда Болгариянинг Созопол шаҳрида чўкиш натижасида ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини олиб келиш харажатлари давлат ҳисобидан қоплаб берилди.

Шифохоналарда даволаниш жараёнида катта қарзга тушган 12 нафар фуқарога чегирмалар қилиниб, уларнинг ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Туркияда ҳужжатсиз қолган 27 нафар фуқарога ёрдам берилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Туркияда ҳужжатларни текшириш кучайтирилган. Шунинг учун:

- паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ёнингизда олиб юринг;
- маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилинг;
- фавқулодда вазиятларда консулхонага мурожаат қилинг.