Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Ўзбекистонга ташриф буюради
Қозоғистон раҳбари халққа мурожаатида яқин истиқболдаги иш режалари ҳақида маълумот берди.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бир қатор давлатларга ташриф буюриши, шунингдек, Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида нутқ сўзлаши ҳақида айтди, деб хабар берди Tengrinews.
Халққа мурожаат қилган президент яқин истиқболдаги иш режалари ҳақида маълумот берди.
«Йил охирида менинг Россия, Ўзбекистонга ташрифларим бўлиб ўтади, Озарбойжон, Арманистон, Туркманистон раҳбарларини Остонада қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқдамиз, Осиё ва Европанинг бир қатор давлатлари раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар режалаштирилган», деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Шунингдек, президент БМТ минбарида нутқ қилишини айтди.
«Тез орада Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеянинг юбилей сессиясида нутқ сўзлашни режалаштирмоқдаман, у ерда Қозоғистоннинг халқаро вазиятга қарашини, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш бўйича таклифларини тақдим этаман», деб қўшимча қилди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
18:19 / 13.07.2026
Бекободда янги соҳил, музей ва боғ: президент амалга оширилган ишлар билан танишди
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026