Шу муносабат билан кўчанинг ички дублёри 12 сентябр соат 07:00 дан 15 сентябр соат 07:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпиқ бўлади.
Бунёдкор кўчасининг ўзи ҳамда кўчанинг ташқи дублёри ёпилмайди.
Йўналишларни режалаштириш чоғида ушбу ҳолатни инобатга олиш ва муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланиш сўралган.







