10 июн куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қатар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўтказилади. Шу муносабат билан Чилонзор туманининг қатор кўчаларида соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунга қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Вақтинчалик ёпиладиган кўчалар:
- Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота—Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор—Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
- Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси — КҲАЙдан—Муқимий кўчасигача бўлган қисми.
Шунингдек, тадбир даврида қуйида келтирилган кўчаларда ҳаракат вақти-вақти билан қисман чекланади:
- Алишер Навоий—Фурқат кўчалари чорраҳасидан;
- Себзор—Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси туннелга тушишдан;
- Зарқайнар кўчаси туннелга тушиш;
- Бунёдкор кўчаси Камолон кўприк остидан;
- Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлга чиқишдан;
- Қатортол—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
- Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
- Бунёдкор-КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан;
- Бунёдкор 2-даражали йўли—Қатортол кўчалари чорраҳасидан;
- Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
- Бунёдкор—Гавҳар кўчалари чорраҳасидан;
- ТҲАЙ—Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан;
- «Эркин» ЙПХ масканидан оғир юк машиналари ва Чўпонота—Шота Руставелли кўчалари чорраҳасидан чекланади.
«Юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз», — дейилади хабарда.







