Таълим-тарбия соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ушбу йўналишда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига илғор тажрибалар, инновацион педагогик технологияларни кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчи ёшларга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, Ўзбекистонда таълимга оид инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани учун қуйидагилар мукофотланди:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан

Рахимов Хамиджон Мамажонович - Олтиариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб директори, Фарғона вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан

Бойқобилова Лобар Тоштемировна - Оқдарё туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Эгамбердиев Атабек Рўзимович - Ҳазорасп туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллаев Махмуджон Мухамедович - Тошкент давлат техника университетининг мехатроника ва робототехника кафедраси профессори

Оразимбетова Гулдариха Кдирбаевна - Қораўзак туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Суванов Омон - Гулистон давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Хушматов Рахматулло Раббимович - Самарқанд шаҳридаги алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 61-мактаб-интернатининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Шукуров Махманазар Каримович - Яккабоғ туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Таджибаева Маъмурахон Ашуралиевна - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ижрочи директори