Ижтимоий тармоқларда бу ёзда Ўзбекистондаги 13 та ҳудудда 27 минг гектар далалар ноқонуний ёқиб юборилгани ҳақида тарқалган хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Вилоятидаги 14 та ғаллачиликка ихтисослашган туман ҳудудларида 2500 та фермер хўжалиги ва кластерлар томонидан жорий йилда жами 119 минг гектар ер майдонларида бошоқли дон экинлари экилган.

Бугунги кунда соҳа мутахассислари томонидан ғалладан бўшаган ер майдонидаги сомонпоя қолдиқларини ёқиб юборилиши бўйича 420 та ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 204,9 млн сўм жарима чораси қўлланди. 

Шунингдек, 5 млрд 354,2 млн сўм табиатга зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун суд органларига юборилмоқда.