Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон Украинага қурол етказиб беришни тиклаяпти
Трамп маъмурияти янги схема бўйича илк бор Украинага қурол етказиб беришни маъқуллади, деб ёзади Reuters икки манбага таяниб. 500 миллион долларлик иккита пакет аллақачон тасдиқланган.
Фото: Roland Balik/US Air Force/Global Look Press
Reuters хабарига кўра, Вашингтон Украинага қурол-яроғ етказиб беришни тикламоқда, бу иттифоқчилар билан тузилган янги молиявий келишув доирасида амалга оширилади. АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти илк бор Украинага янги қурол етказиб беришни маъқуллади, деб ёзди агентлик 16 сентябр, сешанба куни жараёндан хабардор икки манбага таяниб.
Шу билан бирга, Трамп Америка арсеналларидан қурол сотиб олиш НАТО давлатлари томонидан молиялаштирилишини таъкидлади, дейилади хабарда. Мудофаа вазирининг сиёсат бўйича ўринбосари Элбриж Колби Украинага ҳар бири 500 миллион долларлик иккита қурол сотишни маъқуллади, дея хабар беради Reuters манбалари. Тез орада улар Украинага жўнатилади.
Агентлик қайд этишича, бу АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан НАТО маблағларидан фойдаланган ҳолда Украинани АҚШ захираларидан қурол-яроғ билан таъминлаш учун ишлаб чиқилган «Украина учун устувор талаблар рўйхати» (PURL) деб номланган янги механизмдан биринчи марта фойдаланишдир.
Мавзуга оид
13:45
Кипр: Украина ЕИ Кенгашига раислик даврида устувор йўналиш бўлади
09:21
ОАВ: Лондон Украинага РФнинг 9 млрд евролик активларини топширишга тайёр
23:21 / 04.12.2025
Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди – ОАВ
23:00 / 04.12.2025