Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доналд Трамп: TikTok АҚШда ишлашда давом этади
TikTok эгаси - Хитойнинг ByteDance концерни активлари Американинг йирик компанияларига ўтказилади, дея маълум қилди АҚШ президенти брифингда. Келишув 45 кун ичида амалга оширилади, деб хабар беради CNBS.
Хитойнинг TikTok қисқа видеороликлар платформаси АҚШ бозорида қолади. Бу ҳақда Оқ уйдаги брифингда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди. Бу қарор Вашингтон ва Пекин ўртасидаги уч ойлик музокаралардан сўнг қабул қилинди.
TikTok эгаси - Хитойнинг ByteDance концерни активлари Америка компанияларига ўтказилиши назарда тутилмоқда. “Биз TikTok бўйича келишувга эришдик”, деди Трамп. "Бизда TikTok'ни сотиб олмоқчи бўлган йирик компаниялар гуруҳи бор". У келишувнинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади.
Битим амалга оширилишини таъминлаш учун Оқ уй АҚШда TikTok тақдири бўйича якуний қарор қабул қилиш учун Трамп белгилаган муддатни тўртинчи бор узайтирди. CNBS маълумотларига кўра, охирги муддат 45 кун. Reuters хабарига қараганда, АҚШ ва Хитой ўртасида бу борада муросага келиш баҳордаёқ мумкин эди. Бироқ, Трамп Хитой товарларига юқори тарифлар жорий этиш режасини эълон қилганидан сўнг, Пекин ҳукумати TikTok битимига рози бўлишга тайёр эмаслигини очиқ айтди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15 / 10.06.2026