Ёшлар орасида Ғарб маданияти, айниқса кино, мусиқа, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тез тарқалмоқда. Ёшлар орасида индивидуализм, шахсий эркинлик, гедонизм (енгил-елпи ҳузур-ҳаловатга, лаззатланишга интилишни олий мақсад деб ҳисобловчи ахлоқий таълимот) ғоялари кўпроқ қизиқиш уйғотиши бугун ҳаммага аён.

Турмуш тарзимизга истеъмолчилик маданияти (кийинишда брендларга интилиш, қиммат гаджетлар ишлатиш, fast-food истеъмоли) орқали Ғарб турмуш тарзи, улар орқали эса урф-одатлари, оммавий маданият кенг ёйилгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Социологик кузатувларимиз юртимизнинг кўплаб қишлоқ ҳудудларида миллий урф-одатлар нисбатан сақланаётганини ва Ғарб таъсири “буза олмаган” чегаралар (ҳозирча!) сақланаётганини кўрсатмоқда. Аммо бу кўрсаткичлар шаҳарлар, айниқса катта мегаполислар кесимида глобаллашув таъсирларини сездирмоқда.

Замонавий, яъни ижтимоий тармоқлар, интернет ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурган, асосан ўсмир ёшлар учун бўш вақтни ташкил этишда Ғарб моделларидан яна бири — “вақтни кўнгилхушлик билан ўтказиш”ни, “адреналин манбаи” деган чиройли тарғибот ортига яшириниб, болаларимиз руҳият оламини ўз ортидан оҳанрабодек эргаштираётган квест уйлари ҳақида тўхталмоқчимиз.

Жоиз бўлса, квест уйи тарихига қисқа тўхталамиз: илк реал квест уйи 2007 йилда Япония (Токио)да ташкил этилгани, кейинчалик “токиогизм”, “такагизм” номи остида жаҳонга тарқалгани ҳақида маълумотлар бор.

Ўтган 15 йил квест уйлари учун ҳам анчагина муваффақият келтирди дейиш мумкин. 2022 йилда дунёда квест уйлари сони 40 мингдан ортгани, бозор қиймати эса 1,2 млрд долларни ташкил қилгани бунинг яққол далилидир. Айни дамда ҳам ушбу лойиҳа самарадорлиги катта тезликда ўсиб бораётгани ва Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётганини сўнгги йилларда пойтахтимизда “ҳоррор-квест уйлари” кенг тарқалаётганида кўришимиз мумкин. Кўнгилочар ва адреналин манбаи сифатида фарзандларимизга таклиф этилаётган ушбу уйлар болалар маънавий оламига салбий таъсир кўрсатиш даражаси юқорилигича қолаётганини Грузиянинг Махачқалъасидаги Расул Ҳамзатов кўчасида ёниб кетиши оқибатида 2 нафар (улардан бири 20 яшар) қизнинг фавқулодда вафот этишига сабаб бўлган квест уйи, шунингдек, умуман квест уйларини танқидий ўргана бошлаган россиялик блогер Григорий Надтокнинг қуйидаги фикрлари ҳам тасдиқлайди: “менинг жамоам ва мен бу (квест)ни турли шаҳарларда кузатдик, жиҳозланишидан ҳамма нарса бир хил: ифлос ертўла, ахлатхонадаги мебел, қўпол оператор, актёрлар... Биз ижодий гуруҳ номидан салбий шарҳ ёзганимизда, улар, квест уйи “ижодкорлари” менга тунда таҳдид қилди ва уни ижтимоий тармоқлардан ўчиришни талаб қилди. ...Квестлар билан боғлиқ даҳшатли муаммо шундаки, томошабинлар реализмни талаб қилиши мумкинлиги, турли аудиториядаги одамларнинг ҳақиқатан ҳам ўзаро боғланишни сўрашидадир