Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин АҚШ билан музокараларга очиқ, аммо ядро қуролидан воз кечмайди
Шимолий Корея раҳбари, агар АҚШ Шимолий Кореяни ядросизлантириш ғоясидан воз кечса, у билан музокараларни рад этиш учун «ҳеч қандай сабаб» кўрмаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ким Чен Иннинг Доналд Трамп ҳақида «илиқ хотиралари» бор.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, агар АҚШ Шимолий Кореядан ядро қуролидан воз кечишни талаб қилишни тўхтатса, у билан музокараларга тайёр эканини айтди. «Агар Қўшма Штатлар ядросизланишга бўлган хаёлпарастликдан воз кечса ва ҳақиқатни тан олиб, биз билан тинч-тотув яшашни истаса, унда биз бунга эриша олмаслигимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ», деди Ким 21 сентябр, якшанба куни мамлакат парламентида бўлиб ўтган Олий халқ мажлисидаги чиқишида.
«АҚШ мамлакатни ядро қуролидан воз кечишга мажбур қилгандан кейин нима қилишини дунё аллақачон яхши билади», — дея КХДР раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган KCNA давлат ахборот агентлиги. «Биз ҳеч қачон ядро қуролимиздан воз кечмаймиз».
Шунингдек, Ким Чен Ин Жанубий Корея ҳукумати билан «ҳеч қандай иши йўқлигини» айтди. Бироқ, Шимолий Корея раҳбари, унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақида «илиқ хотираларни» сақлаб қолган. Ким ва Трамп республикачининг Оқ уйда биринчи муддати давомида уч марта учрашган.