Миср вакиллари Ўзбекистон пахтаси ва юқори сифатли ип-калава ҳамда тайёр кийим-кечакларни харид қилиш истагида билдирди.

"Ўзбекистоннинг ип-калава маҳсулотларининг сифати жуда юқори эканлигини яхши биламиз. Шу боис, юртимиздан хорижга экспорт кўламини ошириш, янги бозорларга чиқиш ва чет эллик ҳамкорлар сафини кенгайтириш учун компаниямиз имкониятларини ишга солишга тайёрмиз", – деди Egypt Cotton компанияси раҳбари Самеҳ Муҳаммад.

Мулоқот якунида Baxt Textile ва Egypt Cotton компаниялари ва Ўзбекистон корхоналар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда мамлакатдан маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга келишиб олинди.