Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна бир автобус пиёдани уриб кетгани маълум бўлди
Ҳолат Янгиҳаёт туманида содир бўлган. 57-автобус Чоштепа кўчаси бўйлаб бекатга бурилётганда 18 ёшли пиёдани уриб юборган. Пиёда шифохонага олиб борилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши экани айтилмоқда. Аввалроқ Кичик бешёғоч кўчасида автобус тез тиббий ёрдам йўлагидан ҳаракатланиб, одам уриб юборганди.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Yutong электробусларидан бири пиёдани уриб, босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат”нинг муносабат билдиришича, воқеа 19 сентябр куни соат 06:53 ларда 4-Автобус саройи филиали тасарруфидаги 57-автобус билан содир бўлган.
2000 йилда туғилган ва умумий меҳнат фаолияти 3 йил бўлган ҳайдовчи автобусни Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, Эркин қўрғони охирги бекатига кираётганида бекат ҳудудидан ўтаётган пиёдани транспорт воситасининг ўнг ён томони билан уриб, босиб кетган. Маълумотларга кўра, фуқаро 2007 йилда туғилган.
Ҳайдовчи зудлик билан автобус ҳаракатини тўхтатиб, пиёдани шаҳар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борган ва унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
“Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 18 сентябр куни пойтахтнинг Кичик бешёғоч кўчасида ҳам шунга ўхшаш ҳолат юзага келганди. Тирбандликдан қочиб, тез ёрдам учун махсус йўлакдан ҳаракатланган автобус олдидан чиққан пиёдани уриб юборганди.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025