Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: Ўзбекистон шамол ва қуёш электр станцияларини қуришга миллиардлаб инвестиция жалб қиляпти
АҚШнинг The New York Times газетасида "Тоза энергия муаммоларини тушуниш учун биз Ўзбекистонга бордик" сарлавҳали мақола чоп этилди.
Фото: Sergey Ponomarev / The New York Times
Мақолада ёзилишича, якшанба кунидан бошлаб Ню-Йоркда сиёсатчилар, дипломатлар ва бошқа кўплаб таниқли шахслар Иқлим ҳафталигига, БМТ Бош ассамблеяси ва бошқа тадбирларга, шу жумладан иқлимга бағишлаган глобал тадбирга йиғилади.
БМТ ҳомийлигида бўлиб ўтадиган йиллик иқлим йиғилиши – CОР'га ҳам бир неча ой қолди. Ҳар йили музокаралар тобора долзарблик касб этмоқда. Бу йилги CОР музокаралари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтмоқда.
"Ўзбекистон ривожланаётган давлат бўлиб, Иқлим ҳафталиги ва CОР'да кўрсатиладиган кўплаб муаммоларга дуч келмоқда", – дейилган нашрда
Қайд этилишича, Ўзбекистон шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш учун миллиардлаб инвестицияларни жалб қилмоқда.
"Ўзбекистон пойтахти Тошкентда мен билан суҳбатлашган ҳукумат вакиллари қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш асосий мақсад эканини билдирди. Бу борада БААнинг йирик "Масдар" компанияси Ўзбекистонда бир неча йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга оширмоқда", – дея қўшимча қилади муаллиф.
Мақолада: "Биз ҳамма нарсани тезроқ ва арзонроқ қилишни хоҳлаймиз", – дея Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов сўзларидан иқтибос келтирилган.
Қайд этилишича, "Масдар" Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларига яна кўпроқ инвестиция киритиш ва янги лойиҳалар устида ишламоқда.
Мавзуга оид
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
15:41 / 05.12.2025
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
13:15 / 05.12.2025
Президент суперкомпютер кластерлари ва дата-марказлар сони оширилишини маълум қилди
13:12 / 05.12.2025