Жамият | 09:21 / 24.09.2025
2840
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 2,2 млрд сўмлик криптовалютани ноқонуний айирбошлаган икки шахс ушланди

Наманган вилоятида криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган икки фуқаро қўлга олинди. Бир неча ой давомида улар томонидан 2 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ операциялар амалга оширилган.

Фото: ИИБ

Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, Косонсой туманида яшовчи 24 ёшли фуқаро лицензиясиз Binance платформасида криптоактивлар савдоси билан шуғулланган. Жорий йилнинг март ойидан май ойига қадар умумий қиймати 542 миллион сўмлик 35 та битим ўтказган. Далилий ашё сифатида iPhone 11 олинди.

Шунингдек, Норин туманида яшовчи 37 ёшли фуқаро 2024 йилнинг май ойидан ноябр ойига қадар умумий қиймати 1,7 миллиард сўм бўлган 35 та ноқонуний криптоактивлар билан боғлиқ операцияни амалга оширгани учун қўлга олинди.

Ушланганларга нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонунчиликни ўта йирик миқдорда бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид