Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида 8 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди
21 сентябрдан бошлаб Бектемир туманидаги Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кўчалари чорраҳасида йўл иншооти қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли мазкур чорраҳа вақтинча ёпилди.
Фото: Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси
Шу муносабат билан 39-, 45-, 68-, 93-, 110-, 117-, 128-, 130-сонли йўналиш автобуслари чорраҳа атрофида ташкил этилган вақтинчалик муқобил йўл орқали ҳаракатланади.
Қурилиш даврида тирбандлик кучайиши мумкин. Автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда интервали одатий жадвалдагидан бироз узунроқ бўлиши эҳтимоли бор.
Ишлар давомида зарурат туғилса, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Йўловчилардан қатновларни олдиндан режалаштириш сўралди.
Мавзуга оид
20:33 / 10.04.2026
Сўхни Фарғона билан боғлайдиган энг қисқа йўналишда янги йўл қурилади
09:50 / 23.03.2026
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
12:21 / 18.03.2026
Халқаро йўллар бўйида сервис объектларини жойлаштириш тартиби ўзгарди
09:05 / 16.03.2026