Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzum ва DataVolt Ўзбекистонда IT инфратузилмасини ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштирмоқда
Uzum миллий рақамли экотизими ва барқарор, илғор рақамли инфратузилманинг глобал ишлаб чиқарувчиси DataVolt ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш ва булутли хизматларни кенгайтириш учун шароит яратишга қаратилган.
Фото: Uzum
Ҳамкорлик Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш ва булутли хизматларни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратишда муҳим қадам бўлади. Uzum Ўзбекистонда ўзининг IT инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда ва ҳамкорлик туфайли хизматларни янада кенгайтириш учун қўшимча қувватларга эга бўлади.

— Маҳаллий рақамли инфратузилмани ривожлантириш Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришни жадаллаштириш ва мамлакатимизнинг минтақавий IT-хаб сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашнинг калитидир. Бизни DataVolt билан нафaқат мамлакат салоҳиятига бўлган ишонч, балки ушбу салоҳият учун зарур бўлган пойдеворга сармоя киритишга тайёрлик бирлаштиради: одамлар, "темир", хизматлар, — дейди Uzum экотизими асосчиси ва бош директори Джасур Джумаев.

— Uzum билан ҳамкорлигимиз DataVolt компаниясининг Ўзбекистонни рақамли трансформация қилишга кўмаклашиш йўлидаги муҳим босқичдир. Uzum’нинг рақамли хизматлар бозоридаги етакчилигини DataVolt’нинг барқарор рақамли инфратузилмани яратиш бўйича тажрибаси билан бирлаштириб, биз мамлакатда глобал даражадаги булутли ва сунъий интеллект ечимлари учун пойдевор яратмоқдамиз. Биз Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг ўсишини тезлаштириш учун Uzum билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, — деди DataVolt компаниясининг катта вице-президенти Анил Виджаячандран.

Компаниялар, шунингдек, маҳаллий рақамли инфратузилманинг аҳамиятини таъкидлайдиган ва булутли технологиялар бизнес ва давлат ташкилотлари самарадорлигини қандай оширишини яққол кўрсатадиган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

DataVolt бу — инновациялар, барқарорлик ва кенгайишга катта эътибор қаратган ҳолда юқори даражадаги қайта тикланадиган энергия инфратузилмаси ечимлари ва яшил ёқилғиларни бирлаштирган маълумотлар марказларининг ишлаб чиқарувчиси, эгаси ва оператори. Бош қароргоҳи Саудия Арабистонида жойлашган бўлиб, ҳозирда АҚШ, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва БААда ваколатхоналари мавжуд. DataVolt Яқин Шарқ, Африка ва Осиё бўйлаб кучли глобал амбицияларга эга. www.data-volt.com

Uzum — жисмоний шахслар ва кичик ва ўрта бизнес учун fintech, e-commerce ва банк хизматларини бирлаштирган Ўзбекистон рақамли экотизими: маркетплейс, тезкор етказиб бериш хизмати, классик ва рақамли банклар, BNPL хизмати, автомобил сотиб олиш платформаси, шунингдек, тадбиркорлар учун илова. Uzum хизматларидан ҳар ойда Ўзбекистоннинг 17 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланади.
Мавзуга оид
16:00 / 26.11.2025
Американинг VR Capital жамғармаси Uzumʼга 25 млн доллар ажратди
16:00 / 16.09.2025
Uzum Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий ҳамкорига айланди
19:37 / 23.08.2025
Korzinka'дан OLX'гача: сўнгги ойлардаги энг йирик бизнес битимлари
11:52 / 06.08.2025